Нотариуслар барибир ўқимайдиган таклифлар :-)

Март ойида тафсилот сайтида эълон қилинган нотариуслар ҳақидаги шов – шувли мақола, ундан кейинги ижтимоий тармоқлардаги фикрларни ўқиб мени ҳам бир нималар ёзгим келиб қолди.

blogging-3
https://t.me/antinotarius

Тепадан тўғри таклифлардан бошласам 🙂

1. Ойлик-маош. Аксарият фикрлар юлғичликка маошнинг камлигини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Ишчи психологияси ўзи шундай – ойлик ошган сари кам туюлаверади. Амалиётдан маълумки ойлик-маош юқори ҳисобланган давлатларда ҳам , пора учун ўлим жазоси тайинланган ҳукуматларда ҳам бу иллатдан қутулиш жуда қийин. Таклифим ойликни ишбай усулида тайин қилиш керак. Замонавий ташкилотларда 2 ҳил усулда маош тўланади: 1- белгиланган қатъий ставкада, яъни ишга ликиллаб келиб-кетган вақти учун(оч қолмаслиги учун😀) тўланадиган маош, 2- ишбай усулида яъни, ходим қанча кўп ишласа , қанча кўп даромад келтирса шунча кўп маош, ишламаган эса тишламайди. Ҳар бир “сделка“дан ўша ходимга улуш тайин қилиб қўйилса , мижозни ҳам ўзини ҳам овора қилишга кетган вақтни кўзи қиймайди 🙂 Умуман бундай принципни ҳамма соҳага татбиқ қилиш лозим. Агар мана шундай тартиб жорий қилинса мижознинг қадри кўтарилади.
2. Хусусий нотариуслар. 2010 йил ҳукумат қарорига кўра хусусий нотариуслар фаолиятига чек қўйилди. Лекин нотариуслар ҳам ўша, хизмат ҳақи ҳам ошса ошдики камайгани йўқ. Хусусий нотариусларни янгича ишлаш тартиби тузиш вақти келди деб ўйлайман. Назорат ва ҳужжат ишларига эътибор кучайтириб Хусусий нотариусларни очишга рухсат беравериш керак. Бозор иқтисоди , соғлом рақобат – нотариуслар хизматини , нархларини , муомаласини ўз-ўзидан тартибга солиб қўяди.

blogging-1
https://t.me/antinotarius

3. Ҳмм, МУОМАЛА ҳақида алоҳида гапириш керак 😦 нафақат нотариус, деярли давлат ташкилотларида, банкларда, касалхоналарда, айниқса газ – свет ташкилотларида (!) муомала нольга тенг, қаерга кирсанг хўмрайган башараларга дуч келасан. Худди улар офтоби олам, буёқда бир бечора шумшуқ. Саволга тузукроқ жавоб беришга эринишади. Умуман бундай ходимларни аввало этикага яхшилаб (савалаб) ўқитиш керак, ундан кейин кор қилмаса интизомий чора кўрилиши керак(бу гап ўзимгаям тегишли😜). Агар юқоридаги ишбай усулидаги маош тўлаш тартиби жорий қилинса , ходим мижозни нафақат табассум билан кутиб олади, ўрнидан туриб чой узатиб туришади, ишонаверинг:)
4. Камералар. Кузатув камералари ҳақида фикрларни кўп ўқидим, камера бўлгани хавфсизлик ва бошқа бир қанча масалаларда жуда ёрдам беради, лекин юлғични беркитолмайди. Агар юлғич ходим кўпроқ пул олишни истаса беркитиб, ташқарига (камерани узиб қўйишдан ҳам тоймаслиги мумкин) чиқиб ҳуллас бир амаллайди. Аммо кассага қўйиладиган камералар анча фойда бериши мумкин.
5. Ва албатта хизмат ҳақи учун Тарифлар – тасдиқланган , ОДАМ ўқий оладиган шрифт (!) билан ёзилган тариф мижозга ошхонада меню беришганидек тақдим этилиши керак.

blogging_number
yashid sharfli qiz

6. Узун навбатлар. Навбатларни тартибга солувчи аппаратлар қиммат ва нотариал идорада ўзини оқлаши даргумон. Лекин айрим масалалар борки , мисол учун мерос ишлари ва хоказоларни фақатгина 1 сонли нотариал идоралар амалга оширади. Мижозлар хоҳласа- хоҳламаса навбат кутиб ўтираверади, таниш-билишлари бор чаққонлар ими-жимида ишини битириб кетаверади. Шунақанги тирбанд жойларга давлат бюджети ҳисобидан электрон навбат аппаратларини амалга татбиқ қилиш керак .

7. «Кичкина” хизматлар учун алоҳида навбат ташкил қилиш . Очиғи қандай номлашни билмадим, катта супермаркетлар мисолида фикримни тушунтириб бераман Агар 5 тагача маҳсулот ҳарид қилсангиз , узоқ навбат кутмай, “fast cash” орқали тўлов қилишингиз мумкин. Нотариал хизматларда ҳам шунга ўхшаш тез битадиган, кам ҳужжат талаб қилинадиган (кам даромадли :)) ишлар бор , масалан диплом нусхасини нотариус орқали тасдиқлатиш ва ҳоказолар. Шундай ишларни алоҳида навбат ташкил қилиб , янги ишга келган ўрганувчиларга бемалол топшириб , қолган «ёғли» ишларни алоҳида йўлга қўйиш мумкин.

blogging-2
https://t.me/antinotarius

 

 

Одамларгаям ҳайронсан, бирор тадбиркор товарга 5 сўм кўпроқ нарх қўйса дод-вой солиб , етти маҳаллага жар солишади. Нотариус хизмат ҳақини 500% қилиб айтса индамай, миққиллатиб пулни санаб кетишади. Майли , ҳаммамизга инсоф берсин!!!

Advertisements

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Изменить )

Connecting to %s