Оталар куни (Father’s day)

Биринчи маротаба бу байрам ҳақида эшитганимда , бизда ҳам нишонланишини жуда-жуда ҳохладим, зеро бизнинг оталаримиз ҳам алоҳида кунда эътироф қилинишга муносиб, ҳатто бундан ортиғига ҳам…

скачанные файлы (1)

Википедиани титкилаб ўтириб, «Оталар куни» ҳақидаги ажойиб маьлумотларга кўзим тушди. Бу байрам илк маротаба Америка томонларда 1910-йил 19- июн куни миссис Сонара ҳайрихохлиги остида отасининг шарафига уюштирилган экан. Завжасининг вафотидан кейин ота ўзининг манфаатларидан дилбандларини устун қўйиб, ёлғизликда 6 фарзандни ўстириб , тарбиялайди. Фарзандлар отасига бўлган мухаббатларини изхор этиш мақсадида, ушбу байрамга асос солишган экан. Шу тарзда ушбу кун оммалашиб, июн ойининг хар 3-якшанбасида  миллий байрамга айланган. Хозирда дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларида оммавий тарзда нишонланиб келинмоқда.

Аслида ғарб мамлакатлари хаёт тарзидан прототип ясаб олиб , оммага жар солганларни унча хушламайман, лекин уларнинг яхши жихатларидан ўрнак олса арзийди!

Баьзан Онажонлар байрамида эркакларнинг «-нега бизга хам атаб байрам қилишмайди?» деган хазилларни эшитиб коламиз. Рост, нега оталар учун бирор кунни байрам сифатида нишонламаймиз?

Қизлар учун падари бузруквор – энг биринчи панох, чин маьнода қахрамон, уларнинг тимсолида орзудаги шахзода гавдаланади, битмас-тугамас ва хеч қандай шартларсиз мехрибон инсон. Оталарнинг фарзандларга муносабати оналарникидан фарқ қилади, улар хиссиётларини кўз қарашлари билан юрак қўрига яширишни афзал билишади.

скачанные файлы

Дадажонимни шу ерда туриб байрами билан табриклашга қарор қилдим, Дадажон борлигингиз ва мени дунёга келтирганингиз учун рахмат ва Тангримга бехисоб Шукрлар!!! Баьзан сизга муносиб фарзанд бўла олмаганим юрагимни ўртайди, мени ҳар қандай вазиятда қўллаганингиз учун, хатолардан тўғри ҳулоса чиқаришни ўргатганингиз учун, бизга чексиз мехр ва улкан имкониятлар берганингиз учун РАҲМАТ!!! Онажоним билан сизга узоқ, мазмунли, фаровон хаёт тилайман. Сизлар билан кўнглим тўқ, юрак хотиржам…

Оталар ҳақида айтилган энг гўзал қўшиқлардан бирини армуғон қиламан!

Advertisements

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Изменить )

Connecting to %s