Мейд ин Анжан :)

 Биринчи маротаба ўзимга ЎЗИМИЗда ишлаб чиқарилган оёқ кийим – кроссовка сотиб олдим.2016-04-26_23.15.36

Спорт  кийимларни жуда ёқтираман, айниқса хозирда кроссовкаларни трендга чиққани – уни кўйлак билан ҳам, шим (шорту:)) билан ҳам кийиш мумкинлиги менга айни муддао бўлди.

Энди ушбу миллий махсулотни сотиб олишдаги айрим мулохазаларим билан тўхталиб ўтсам, менга ёқди:

  • нархи ҳамёнбоп, 45 000 сўмдан 80 000 сўмгача, ўрта синф вакиллари учун қулай нарх, хариднинг пластик карталар оркали қўшимча УСТАМАларсиз сотиб олиш мумкин;
  • кенг ассортимент, даставвал катологни кўрганимда шопоголиклигим тутиб хаммасини сотиб олгим келиб қолди, бироздан сўнг ўзимга келиб)) биттасини танладим))
  • таннарх сиёсати, ортиқча хашамлардан ҳоли тарзда кроссовкани завод логотипи туширилган целлофан пакетга солинган ҳолда сотиб оласиз. Биздаги одатий стереотипларга кўра «яхши кўйлак коробкада бўлиши» ёки яна алламбало жимжимадор хашамлардан йироқ тарзда, сарфлаган пулингиз айнан кроссовкага харажат бўлганини ҳис қиласиз:)
  • ва албатта СИФАТ, хозирЧА миллий маҳсулотимизнинг кўриниши , сифати (хиди) яхши ҳолатда , агар бирар ой кийганимдан кейин узилиб тушмаса( агар узилиб тушса яна ёзаман))))

Менга ушбу кроссовкани алохида ёққан бир жихати – уни Ўзимизда-Андижонда ишлаб чиқарилгани бўлди. Аслида тарихдан бугунги кунгача назар соладиган бўлсак, энг зўр санъат арбоблари, сиёсатчилар, спортчилар, энг илғор тадбиркорлар, хуллас ватан устунлари водийдан – аниқроғи Андижондан етишиб чиққан!!! (Andijan never sleeps)

ЭьтирозЧАларим:

  • фирма номи,  «Uz-dongju sports»- Уз ДонгЖу деганда кўз олдимизга банкаларда қатор тизилиб турган лок-бўёқ маҳсулотлари келади. Бу қўшма корхона GM Uzbekistonни краскалар билан таьминлайди, ушбу ном ахолига «краска» номи билан мухрланган. Айнан кийим-кечакка ихтисослашган компаниялар хам алохида йўналиш учун алохида ном/консепт беришади, Mango , H&M брендларини бунга мисол қилиш мумкин
  • маркетинг, агар тасодифан эшитиб қолмасам бу кроссовкани тополмасдим ҳам. Янги маҳсулот ҳақида умуман реклама йўқ, фирма дўконлари мавжуд эмас, агар сотувчилар халқ орасида афсона уюштириб кроссовкаларни сотиб юборамиз деб ўйлаётган бўлса , чучварани хом санашибди. Республикада оёқ кийим ишлаб чиқарувчилар талайгина ва қолаверса бу ёқда Хитой хам қараб турганича йўқ, нарх билан  синдириб қўйиши мумкин.

Яна бир нарса борки, бу миллий маҳсулотлар харидига тўсқинлик қилиши мумкин – ПОНТ!!! Бир хил нархда миллий ва импорт товар турганида, биз албатта импорт товарни танлаймиз. Дастурхонимизга қўйилган импорт конфетлар мехмонларга ПОНТ қилишга ёки қўлимиздаги АРтел телефони ПОНТ қилишга имкон бермайди. Бир пайтлар мана шу телефон янги чиққанида ватанпарварлигим тутиб, харид қилиб, бир ойда телефон «қийшайиб» ишлай бошлаган ва мен ПОНТ қилиб Гелекси сотиб олишим кераклигини тушунганман…

Ўзимизнинг маҳсулотлар учун энг яхши «поддержка» – бизнинг инвестицияларимиз!

Қалай ярашиптими?))))

2016-04-26_23.02.21

P.S. – Uz dongJU корхонасининг таьсисчиси, акциядори эмасман. Таниш-билишчиларим ҳам йўқ. Шунчаки ёзгим келди, ёздим!)))))

Advertisements

2 thoughts on “Мейд ин Анжан :)

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Изменить )

Connecting to %s